БМТ мутахассиси: Америкаликлар коронавирусни 2015 йилда яратишган

16:07 18 Март 2020 Дунё
6613 0

Иллюстратив сурат

БМТнинг бактериологик қуроллар бўйича собиқ ходими, мутахассис Игор Никулин Хитойда кенг тарқалган ва COVID-19 номини олган коронавируснинг янги тури АҚШ олимлари томонидан 2015 йилда яратилганлигини таъкидламоқда.

Экспертнинг қайд этишича, Вашингтон Пекинга қарши ахборот уруши уюштиргани боис янги коронавирус “хитой вируси“ деб номланган. Ва бу ҳолат “ҳар қандай ёмон нарса айнан Хитойдан келиб чиқади” деган мамлакат имижини яратиш учун атайлаб қилинган. Ўз навбатида, Пекин ҳам коронавируснинг келиб чиқишида АҚШни айбламоқда.

Никулиннинг сўзларига қараганда, вирус тарқалишидан олдин АҚШ консуллиги жойлашган Ухан ҳудудида янги вируснинг таркибий қисмлари бўлиши мумкин бўлган “бактериологик хавф“ ёзуви қайд этилган бўш идишлар топилган. Шу асосда ХХРнинг АҚШдан тегишли саволларни ошкор қилиш ҳақидаги қарори мутлақо тўғри бўлиб кўринмоқда.

Мутахассис АҚШда коронавирусга қарши биринчи вакцинани яратиш ҳақидаги янгиликларнинг пайдо бўлишини эса мантиқий деб атамоқда. Ахир вирус яратилган жойда у билан қандай курашиш кераклиги ҳам ўйлаб топилган бўлади.

Игор Никулин, шунингдек, “Nature” журналида 2015 йил нашр этилган коронавирусни модификациялаш бўйича муваффақиятли АҚШ тажрибаси тасвирланган, унинг ташувчиси сифатида эса Хитой кўршапалаклари қайд этилган мақолани ҳам эслатиб ўтди. Ўшанда олимлар касалликнинг ҳайвонлар иштирокисиз одамлар орасида тарқалишига эришишган, аммо бу жуда хавфли тажриба деб ёзилган эди.

Ўша йилнинг август ойида коронавирус модификацияси лабораториясида қандайдир воқеа содир бўлади. Бино ёпилади ва “The New York Times” газетаси АҚШда 215 кишига таъсир кўрсатган ғалати эпидемия ҳақида хабар тарқатади. Икки ҳафта ичида беморларнинг сони 500 дан ортади ва бу ҳолат Оқ Уйда фавқулодда йиғилиш ўтказилишига сабаб бўлади. Баъзи юқтирганлар, жумладан, АҚШ ҳарбийлари вафот этади.

Юқоридаги далил ва фактларга асосланган ҳолда мутахассис Вашингтонни юз берган воқеалар ҳақида ҳақиқатни гапиришга чақирмоқда, аммо янги вирус АҚШда пайдо бўлганлиги аллақачон аён бўлди, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019