БМТ Хавфсизлик Кенгаши коронавирус бўйича резолюция қабул қилди

22:50 01 Июль 2020 Дунё
250 0

БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан коронавирус тўғрисида резолюция қабул қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Мазкур келишув уч ойлик музокаралардан сўнг маъқулланди.

Ҳужжатга кўра, барча давлатлар жанговар ҳаракатларни тўхтатиши керак. Шу бўйича БМТ Бош котибининг махсус элчилари ва вакиллари юборилади.

БМТ ХК ўзаро зиддиятдаги томонларга 90 кундан кам бўлмаган муддатда ўт очишни зудлик билан тўхтатишни сўраб мурожаат қилган. Бундан кўзланган мақсад пандемия шароитида барқарор гуманитар ёрдам кўрсатилишини таъминлашдир.

Тақиқланган террорчилик ташкилотларига қарши ҳарбий операциялар бундан мустасно.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?