БМТ Бош котиби Суриядаги қарама-қаршиликни тартибга солишда янги йўлларни қидиришга чақирди

18:35 25 Апрель 2018 Дунё
408 0
Фото: belvpo.com

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунё ҳамжамиятини Суриядаги қарама-қаршиликни тартибга солишда янги йўлларни қидиришга чақирди. Бу ҳақда у Брюссел шаҳрида Сурия Араб Республикаси бўйича иккинчи донорлик анжумани иштирокчиларига қилган видеомурожаатида айтиб ўтди.

“Мен қарама-қаршиликнинг сиёсий ечими бўйича ўсишга эришиш учун янги йўлларни топиш мақсадида халқаро ҳамжамият билан ишлайман... Қарама-қаршиликнинг ҳарбий ечими йўқ, ечим сиёсий бўлиши керак”, — дейди Бош котиб.

Унинг сўзларига қараганда, Суриядаги ҳозирга ҳолат халқаро хавфсизликка катта таҳдид солаяпти. Бундан ташқари, ушбу республиканинг 13 миллиондан ортиқ аҳолиси умидсиз шароитда яшамоқда, яна қарийб 6 миллион киши ўз ватанини тарк этган, улар қачон ортга қайтишини билмайди.

Эслатиб ўтамиз, Сурияда террорчиларни йўқ қилиш амалиёти деярли якунига етган пайтда, АҚШ, Буюк Британия ва Франция мамлакат ҳудудига ҳужум уюштирди. Бунга Дума шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумга жавоб сифатида изоҳ берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар