БМТ Бош котиби: “Совуқ уруш” қайтиб келди”

11:14 23 Апрель 2018 Дунё
498 0
Фото: ANNA News

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гуттериш дунёда иккита бир хил назорат қилинадиган блок бошқа йўқлигини қайд этиб ўтди.

У жаҳон яна “совуқ уруш” ҳолатида эканлиги тўғрисида фикр билдирди.
“Бир нарса аниқ, “совуқ уруш” қайтиб келди. Лекин илгари бўлган нарса билан ҳозирги вазият ўртасида фарқ бор. Энди Америка Қўшма Штатлари ва Россия ўша пайтда бўлгани каби ҳаммани назорат қилмаяпти”, — деди у “SVT” телеканалига берган интервьюсида.

Бош котиб айни пайтда Яқин Шарқда кўп давлатлар фаоллик кўрсатаётганини қайд этди. Туркия, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқалар шулар жумласидандир. Шунинг учун иккита бир хил назорат қилинадиган блок йўқ.

“Олдинги “совуқ уруш”и пайтида агар қарама-қаршилик хавфи юзага келганда вазият қўлдан чиқиб кетмаслигига кафолат бериш учун мулоқот, назорат ва алоқа функциялари мавжуд эди. Энди бундай механизмлар бошқа йўқ”, — деди Гуттериш. 
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби бундан олдин ушбу ташкилот Хавфсизлик Кенгаши бугун шунчалик тарқоқ бўлиб қолгани оқибатида дунёдаги муаммоларни ҳал этишга қодир эмаслигини билдирганди. Ва Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ қилинишга муҳтож эканлигига урғу берганди.   
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар