Бизнес-омбудсманларга тергов вақтида кўп имкониятлар тақдим этилади

15:47 11 Июль 2018 Иқтисодиёт
813 0
Иллюстратив фото

Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига (рўйхат рақами 2456, 13.05.2013 й.) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Norma.uz маълумот берди.

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) ИИВ тергов ҳибсхоналарига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди. Бунда тергов ҳибсхоналари маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади. Бу борада бизнес-омбудсман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига тенглаштирилди. Бироқ парламент Вакилидан фарқли ўлароқ, унга жазони ижро этиш колонияларига бундай тартибда киришга рухсат берилмади.

ИИВ тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш колонияларида бўлган шахсларнинг Бизнес-омбудсман номига йўллаган ариза ва шикоятлари кўздан кечирилмайди ва муҳрланган тарзда 24 соатдан кечиктирмай юборилади. Телеграммалар эса дарҳол юборилади. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига, прокурорга, тергов ҳибсхоналарини текшириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахслар ва органларга йўлланган мурожаатлар учун ҳам шундай тартиб қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Ички ишлар вазирининг буйруқлари (рўйхат рақамлари 2495-2 ва 2456-2, 5.07.2018 й.) Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.07.2018 йилдан кучга кирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019