​Биз қачон шукр қиламиз?

11:49 17 Январь 2019 Жамият
794 0

Муаллиф олган сурат.

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Гулистон. Нуриддин Турсуновни Гулистонда яхши билишади. Кўзи ожиз бўлса-да, уни кўпинча шаҳар кўчалари, йўлкаларида учратиш мумкин. У уйида узоқ ўтиролмайди. Қайноқ ҳаётга, одамлар орасида бўлишга талпинади. Кимдир уни чорраҳадан ўтказиб қўйса, яна биров айтган жойига етаклаб олиб боради. Шу аснода манзилга етгунча 10 — 15 киши билан мулоқот қилади. Одамларнинг эътибори ва суҳбатидан кўнгли тоғдек кўтарилади. Суҳбатдошларининг миннатдор сўзларидан юртимиз ҳамда ҳаётимизда юз бераётган катта ўзгаришларни қалб кўзи билан кўради, янада теран англайди. Ва бундан қувонади, фахрланади.

Бир пайтлар журналистика соҳасида меҳнат қилган, навқирон ёшида мияси оғир хасталикка учраб, биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган Нуриддин ўзининг ҳозирги аҳволидан ҳеч қачон нолимаган. Унинг ҳаётдан розилигини кўриб, тўрт мучаси соғ бўла туриб, турмушнинг арзимас ташвишларини улкан машаққат, залворли қийинчилик деб билгувчи айрим кишилар хаёлдан ўтади...

Нуриддин ҳаётий шиорига айланиб улгурган, 20 та сўздан иборат мана бу шукронасини тез-тез такрорлашни хуш кўради:

— Ташлаётган ҳар бир қадамимга, юрагимнинг ҳар бир зарбига, вужудим томирларининг ҳар бир миллиметридаги қон оқимига, олаётган ҳар бир нафасимга шукр...

Биз, соғлом инсонлар қачон шукр қиламиз?


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019