“Биз келажак учун жавобгармиз”

17:24 18 Сентябр 2019 Жамият
152 0

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг спорт мажмуасида ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси томонидан Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишланган ушбу тадбирга Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи фаоллари, талаба ва ёшлар ташриф буюришди.

Унда комбинат вакиллари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари, сўзга чиқишди.

Бугунги кунда нафақат мамлакатимизда балки, бутун дунёда атроф-муҳит муҳофазаси энг долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Сайёрамиздаги доимий музликларнинг эриб бораётгани, океан ва дарё сувларининг ифлосланиши, ичимлик сувларининг тақчиллашаётгани, уммонлар ва қуруқликдаги турли хил ноёб жониворларнинг қирилиб бораётгани бутун дунё халқларини ташвишга солмоқда. Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тоза ҳаво ва сув тақчилликларини бартараф ҳар бир кишининг вазифаси ва масъулиятига айланмоқда.

Инсониятнинг бефарқлиги ва шафқатсизлиги оқибатида дарё ва денгизлардаги, шаффоф кўллардаги чучук сувлардан фойдаланиш даражаси кун сайин пасайиб бораётир. Табиатнинг ифлосланиши оқибатида инсонлар ўртасида турли хил касалликлар купаймоқда. Экологияга қилинган шафқатсизларча муносабат оқибатида, Яратганнинг биз инсонларга бебаҳо туҳфаси бўлган озон қатламига ҳам салбий таъсир кўрсатила бошланди. Бугунги тадбирда ана шундай долзарб муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Экологик партиясининг муҳим ўрни ва вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Партиянинг Тошкент вилояти ижроия қўмитаси раиси Фурқатжон Аҳмеджонов комбинат ёш мутахассислари шунингдек, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ҳамда МТТУ МиСиСнинг Олмалиқ филиали талаба-ёшларидан бир гуруҳига партия аъзолигига қабул қилинганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни топширди.

“Металлург” маданият саройи ижодий гуруҳи томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, атроф-муҳит мусаффолигини тарғиб этувчи фотосуратлар билан безатилган улкан ҳаво шарининг осмонга кўтарилиши тадбир иштирокчиларига катта завқ бағишлади.

Ш.Мутаҳаров(“Халқ сўзи“)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019