“Биз COVID-19ни биргаликда енгамиз!” шиори остида расмлар танлови эълон қилинди

11:27 16 Апрель 2020 Маданият
2990 0

Коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш, касаллик тарқалишининг олдини олишда карантин қоидаларига риоя қилиш аҳамиятини ёшларга тушунтириш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “Бошланғич таълим”, “Гулхан”, “Ғунча” журналлари ва “Тонг юлдузи” газетаси билан ҳамкорликда умумтаълим муассасаларининг 1-5-синф ўқувчилари ўртасида “Биз COVID-19ни биргаликда енгамиз!” шиори остида расмлар танловини эълон қилади.

Танлов синфлар кесимида гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилади.

Ҳар бир гуруҳдан 5 нафардан, жами 25 нафар ғолиб аниқланади.

Танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш шартлари қуйидагича: https://tdi.uz/news/278/

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?