Битирувчилардан ё ўқишга кириш, ё ишга жойлашиш талаб этиляптими? — Расмий муносабат билдирилди

19:46 29 Август 2020 Жамият
229 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқда «Бизда ҳам битирувчилардан ё ўқишга кириш, ё ишга жойлашиш талаб этиляпти» мазмунда эълон қилинган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

"Куни кеча ижтимоий тармоқда «Бизда ҳам битирувчилардан ё ўқишга кириш, ё ишга жойлашиш талаб этиляпти» мазмунда xабар тарқатилди. Хабар берувчи «Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан мурожаат қиляпман. Яқинда ижтимоий тармоқда наманганлик ота-оналардан ўқишга киролмаган фарзандини ишга жойлаш ҳақида тилхат олинаётгани ҳақида хабар чиқди. Қўқонда ҳам шундай ҳолат кузатиляпти. Мактаб раҳбарлари битирувчилардан ё олий ўқув юртига кириш, ё ишга жойлашишни талаб қилинмоқда», деб иддао қилган. Ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилди. Мурожаат асосиз тарқатилганлиги маълум бўлди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, жамиятимизда ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишга, қизиқиши бўйича касб-ҳунарга йўналтириш борасида умумий ўрта таълим мактаб жамоаси, маҳалла фуқаролари йиғинлари, ота-оналар олдида турган энг масъулиятли вазифа ҳисобланади. Қўқон шаҳрида 2019-2020 ўқув йилида жами 2945 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомлади. Битирувчиларнинг 1801 нафари турли олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Қолган 1144 нафар битирувчилар ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасида уларнинг 103 нафарида коллежда ўқишга давом эттириш истаги билдирган, 872 нафар битирувчилар қизиққан ҳунари бўйича ҳунармандларга шогирдликка, оилавий тадбиркорликка жалб қилиниб, ўзини ўзи банд қилганлар. Ўз ишини топа олмаётган 169 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар сектор раҳбарлари кўмагида йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар уюштирилди. Шунингдек, кредит олиб ўз фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар, банк ходимлари билан учрашувлар ташкилланди.

Ёшларни олий таълимга йўналтиришда, уларнинг бандлигини таъминлашда мажбурий талаб қўйилгани йўқ, фақат тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Лекин мактабларнинг рейтингига битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичлари ҳамда касб-ҳунар ўрганиб ҳаётга тайёр бўлиб чиқишлари бевосита таъсир кўрсатиши ҳеч кимга сир эмас" дейилади вилоят ХТБ ахборот хизмати маълумотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?