Бишкекда “Фарғона водийси устунлиги” бизнес форуми бўлиб ўтди

13:35 17 Май 2018 Иқтисодиёт
492 0
Фото: prom.ua

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик тузилмалари вакиллари яқинда Бишкек шаҳрида ташкил этилган “Фарғон водийси устунлиги” халқаро бизнес форумида иштирок этди.

БМТТДнинг “Кенгайтирилган Европа: Марказий Осиё мамлакатлари учун савдога кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда ишбилармонлар, ҳар уч давлатда ҳудудий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш стратегиясини амалга оширишга масъул бўлган ҳокимият вакиллари соҳада минтақавий барқарор ҳамкорликка эришиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида йиғилди.

Шунингдек, унда Фарғона водийсида қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан шериклик қилишдан манфаатдор бўлган Европа Иттифоқи, Мўғилистон, Хитойдаги йирик савдо тармоқлари мутасаддилари иштирок этди.

Форум сотувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, жабҳада янги иш ўринлари яратиш каби мақсадлар ҳам кўриб чиқилди.

Якунда ҳар уч мамлакатнинг яқин ва узоқ хориж бўйича соҳадаги экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган аниқ тавсиялар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилди. 

Анжуманни ўтказишга Қирғизистон мева-сабзавот корхоналари уюшмаси, ушбу давлат иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамда “Hilfswerk Austria International” халқаро ташкилоти кўмак берди.    
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар