Биржа орқали сотилган авторақамларнинг умумий миқдори 245 млрд. сўмдан ошди

16:08 22 Август 2019 Жамият
138 0

Иллюстратив фото

«ЎзРТХБ» АЖнинг «AVTORAQAM» электрон савдо платформаси ишга туширилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг бўлинмалари томонидан 245,0 млрд сўмдан юқори 50 мингта автомобиль рақам белгилари сотилди. Битта битимнинг ўртача қиймати 5,0 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 август 683-сонли қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар avtoraqam.uzex.uz вебсайтида авторақамлар сотуви бўйича ўтказиладиган савдоларда воситачиларнинг иштирокисиз, яъни бевосита ўзларининг шахсий кабинети орқали иштирок этишади. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини оширилган тўлов ставкаси бўйича харид қиладиган юридик ва жисмоний шахслар ўзларининг шахсий кабинетидаги логин ва паролни тегишлича сақланиши ва хавфсизлиги учун тўлиқ жавоб беради.

“Шу муносабат билан, барча савдо иштирокчилардан авторақамларни онлайн аукцион орқали харид қилишда воситачиларнинг хизматларидан фойдаланмасликни, ҳамда ўзларининг шахсий маълумотларини, шу жумладан «UZCARD» пластик карта маълумотлари, логин ва паролни учинчи шахсларга ошкора этмасликни сўраймиз. Авторақам сотиб олиш бўйича савдода қатнашиш бўйича батафсил видео кўрсатмалар билан avtoraqam.uzex.uzвебсайтида танишиб олишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019