Биринчи қор саккиз кишини ҳаётдан олиб кетди

12:05 19 Ноябрь 2018 Дунё
751 0

Фото: USA Today

АҚШнинг шимоли-шарқий ва марказий ҳудудларига охирги икки кун давомида ёққан биринчи қор камида саккиз кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда CBS хабар берди.

Маҳаллий расмийларнинг маълумотларига кўра, саккиз киши қор билан қопланган ёки музлаган автомобиль йўлларида рўй берган ЙТҲ оқибатида қурбон бўлган. Уч нафари Арканзас штати, икки нафари Миссисипи штати, бир нафардан Мэриленд, Огайо ва Индиана штатида ҳаётдан кўз юмган. Хусусан, Миссисипида автобус ағдарилиб кетган. 46 нафар йўловчи қутқариб қолинди. Бироқ икки аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Қор 80 млн. аҳоли истиқомат қиладиган кенг ҳудудга ёққан. Айрим жойларда унинг қалинлиги 20 см.гача етган. Натижада кўп манзилларда электр узатиш тармоқлари издан чиққан. 300 мингга яқин америкалик электр энергиясисиз қолган.

Авиакомпаниялар эса 1,6 мингта рейсни бекор қилган. Уларнинг асосий қисми Нью-Йорк туманига тўғри келади. Яна 8 мингдан ортиқ парвоз кечиктирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019