Бир вақтнинг ўзида бир нечта вирусларни аниқлашнинг содда ва ишончли усули яратилди

20:11 03 Июнь 2020 Дунё
255 0

Жанубий Кореянинг “Korea Advanced Institute of Science and Technology” (KAIST) институти мутахассислари бир вақтнинг ўзида бир нечта патогенларни аниқлай оладиган янги усулни ишлаб чиқишди.

Маълумотларга кўра, ушбу янгича усул оммавий ташҳис қўйиш жараёнида ишлатилиши мумкин.

Жанубий кореялик олимлар жамоаси томонидан таклиф этилаётган янгича усулнинг асосий ғояси молекулаларнинг функционал гуруҳларини сафарбар этувчи гранунали полимерларнинг хусусиятларидан фойдаланиш бўлиб, технология вирусларни уларнинг геном тартибини таҳлил қилмасдан аниқлаш имконини беради, бу эса ташхисни анча соддалаштиради ва тезлаштиради.

"Биз иммуноформентли анализ (маълум антиген-антитела реакциясига асосланган турли хил паст молекуляр оғирликдаги бирикмаларни, макромолекулаларни, вирусларни ҳамда бошқаларни сифатли ёки миқдорий аниқлаш учун ўтказиладиган лаборатория иммунологик усули)ни аниқлаш учун икки босқичли жараённинг аналогини яратишга муваффақ бўлдик. Икки қаторли РНКлар флоресан антитаначалар туфайли аниқланади", дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири профессор Шэн Ли.

Қайд этилишича, яратилган платформа РНК аралашмасидаги узун икки қаторли РНКларни визуал кўриш, шунингдек, ҳужайранинг лизатидаги вирус изларини аниқлаш жараёнида қўллланилади.

Яқин келажакда биологик намуналарда коронавирус изларини қидиришда қўлланилиши кутилаётган ушбу янги усулнинг самадорлиги олимлар томонидан А ва С гепатитини аниқлаш жараёнида исботланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?