Бир умрга футболдан четлатилган Самвел Бабаян «Локомотив»да иш бошлади

17:55 26 Февраль 2019 Спорт
525 0

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Локомотив» клубида фаолият олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот маълум қилди.

Қайд қилинишича, Бабаян «Локомотив»да президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Клуб президенти Мансур Ражапов Самвел Бабаян олдига учта асосий вазифаларни белгилаб берган:

Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;
“Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;
Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 15 январида ўша вақтларда Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаянни футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан бутун умрга четлаштирганди. Унда Бабаянга «Пахтакор» футбол клубида фаолият олиб борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритиши, жамоа тепасига янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартиргани аниқланганди. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сўнгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган.

«Айнан мана шу манфаат таъсирида у мамлакатнинг бош жамоасини ҳам кўнгилдагидек бошқара олмади ҳамда футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, терма атмосферасига салбий таъсир кўрсатди. Самвел Бабаян термага номзодларни саралаб олишда асосан ўзига маълум футболчилар билангина ишлаган ҳамда барча клубларга тенг муносабатда бўлмаган. Шунингдек, тажрибали мураббий ҳамда мутахассисларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олмаган», дея баёнот берганди ЎФФ.

Шунингдек, Самвел Бабаян иши прокуратурага оширилгани ҳақида ҳам маълум қилинганди.

Айни вақтга қадар ЎФА Бабаяннинг мазкур дисквалификацияси кучини йўқотгани ҳақида умуман хабар бермаган. Орада мутахассис Латвияда фаолият кўрсатган, ўшанда ЎФА мураббийга бир умрлик тақиқ Ўзбекистон ичида қўйилганини билдирганди. Ҳозирча унинг «Локомотив»да фаолият юритиши бўйича ЎФА ҳеч қандай баёнот бермаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019