Ўзбекистонда бир суткада қарийб 750 кишида коронавирус аниқланди, ўлим сони яна ошди

23:56 10 Сентябр 2020 Жамият
341 0

Шу йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатимизда 749 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Афсуски, ушбу ҳолат жорий йил 3 август куни коронавирус қайд этилган 748 нафарлик кўрсаткичдан ошди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 343 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?