Бир шахс иккита жиноят иши юзасидан оқланди

16:12 16 Август 2019 Жамият
88 0

Иллюстратив фото

Кегейли туманида яшовчи фуқаро унга тегишли деб кўрилган иккита жиноят иши юзасидан оқланди. Бу ҳақда Kruz.uz сайти хабар берди.

Бугунги кунда суд соҳада қабул қилинаётган фармон ва қарорлар натижасида суд органларида бир қанча ўзгаришлар юз бериб, айниқса ўтказилаётган ҳар бир суд жараёнларида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг қонуний равишда таъминланаётгани, уларнинг аксарияти очиқ суд жараёнларида, сайёр судларда кўрилаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Биз баён қилмоқчи бўлган Кегейли туманида яшовчи А.Матимов исмли фуқаронинг 3-4 йил муқаддам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ягона буюртмачи хизмати «Инжиниринг компания»сининг режаларни бошқариш ва қурилишда техникавий жиҳатдан кузатиш бўлимининг сув тармоқлари бўйича етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб юрган вақтида махсус буюртма асосида иш олиб борганини ва у ушбу буюртма асосида жиноий жавобгарликка тортилиб, талон-торож қилганликда ноҳақ айблангани, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси фақат бир томонлама ва ноқонуний олиб борилгани, бюджет маблағларини растрата қилмагани, объектга тўғридан-тўғри ўзи жавобгар бўлмагани, ўз ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлигини, шу сабабдан ўзини айбсиз деб топиб бу бўйича одил судловни сўраб ўзини оқлашни сўраган шикояти асосида, А.Матимовга оид жиноят ишининг янгитдан кўриб чиқилгани ҳамда қандай қарорга келганлиги тўғрисида сўз қилмоқчимиз.

Ҳақиқатдан ҳам суд ҳукмига кўра, А.Матимов шартномада кўрсатилган 152.278.258 сўмлик қурилиш реконструкция ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлса ҳам, яъни «Раўшан» ОФЙ ҳудудидаги сув тармоқлари рўйхати ва насос станциясида бажарилган ишлар бўйича ёлғон маълумотлар киритилиб, умуман 24.437.116 сўмлик бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан ҳамда Шўманой тумани «Бирлешик» ОФЙ ҳудудидаги «Бағ аўыл» элатидаги сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бажарилмаган бўлса ҳам ҳисоб фактурага қўшиб ёзиб жами 17.320.602 сўмлик иш ҳажми бажарилмаган бўлса ҳам тўлиқ бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган бажарилган иш ҳажмни қабул қилиш далолатномаларини била туриб қалбакилаштириб ва тақдим қилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликда айбланиб, у бир қатор шахслар билан жиноий жавобгарликка тортилган.    

Суд ҳукмига келтирилган шикоят кассация босқич судида кўрилиб, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари судининг 2017 йил 22 февраль кунги  ажримига асосан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Аммо А.Матимовнинг шикояти асосида жиноят иши назорат тартибида кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 19 апрель кунги ажрими билан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари судининг 2017 йил 22 февраль кунги  ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан кассация босқич судида кўриб чиқиш учун юборилди.

А.Матимовга оид иккита жиноят ишлари юзасидан ҳукмларнинг А.Матимовга оид қисмини бекор қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари суди томонидан 2019 йил 7 август кунги ажримида унга оқлов ҳукми чиқарилди.

Сабаби А.Матимовга нисбатан олиб борилган дастлабки терговда Жиноят процессуал кодексининг қонунийлик, ҳақиқатни аниқлаш ва айбсизлик презумпцияси тамойилларига амал қилмасдан, иш бўйича жиноят юз бергани, агарда жиноятга қўл урилган бўлса унинг юз беришида ким айбдор экани, унга боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаш чораларини кўрмагани маълум бўлди.

Юқорида айтилгандек, давлатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун бўлишини таъминлаш, инсоннинг қадр-қимматини, дарду-ташвишини ўйлаб яшаш бугунги кунда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий вазифаси бўлмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019