Бир қарашда автомашина юкхонаси бўш, аммо...

17:33 14 Август 2019 Жамият
230 0

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Б. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси шубҳа остига олиниб, тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Бир қарашда автомашина юкхонаси бўшдек туюлса-да, аммо юкхонада тахтадан яширин бўлма ҳосил қилингани аниқланди. Ушбу ҳуфёна жойга эса ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 1 тонна 244 килограмм рангли металл парчалари яширилган экан. 

Ашёвий далил сифатида олинган, қиймати эса 16 млн. сўмлик рангли металл парчалари “Ўзиккиламчирангметзавод” АЖнинг вилоятдаги филиалига вақтинча сақловга топширилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019