Бир ўринга 53 даъвогар. Президент мактаби ўқувчиси бўлиш осонми?

19:17 02 Июль 2019 Жамият
420 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ёшлар камоли ва истиқболига эътибор, уларнинг интеллектуал қобилияти ва салоҳиятини юзага чиқариш, истеъдодли ўғил-қизларнинг юксак марраларни забт этишларига қанот бахш этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Президент мактабларига қабул имтиҳонларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

Наманган вилоятида Президент мактабига барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиётган 7742 нафар ўқувчи ҳужжат топширди. Маълумот учун, бу ерда очиладиган 12 та синфга ҳаммаси бўлиб, 144 ўқувчи қабул қилинади.

29 июнь куни Наманган шаҳри марказидаги “Баркамол авлод” мажмуасида Президент мактабига қабул имтиҳонлари бошланди. Жараёнлар юксак ташкилий тайёргарлик билан йўлга қўйилган бўлиб, ўқувчилар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Тартибга кўра, имтиҳонлар икки босқичда бўлиб ўтади. Талабгорлар уч кун давомида ўтказилган биринчи босқичда математика фанидан 30 тадан тест саволларига жавоб бердилар.

Имтиҳон жараёнларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Буюк Британиянинг Кембридж университети вакиллари кузатиб бормоқдалар. Ота-оналар ва устозларига фарзандларининг тест синовлари жараёнидаги иштирокини онлайн кузатиб бориш имконияти яратиб берилган. Бу холислик, ҳаққонийлик ва қабул жараёнларининг шаффоф ҳамда адолатли ўтаётганининг ёрқин ифодасидир.

Талабгорлар ғоят кўп бўлгани учун кучли рақобат муҳити вужудга келганлигини таъкидлаш ўринлидир.

-Ўқувчилар томонидан жавоблари белгиланган тест саволлари варақалари баҳолаш учун Кембридж университетига юборилди,-дейди вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Мардон Эсонбоев.- Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ўғил-қизлар 22 – 24 июль кунлари ўтказиладиган навбатдаги имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Иккинчи босқич синовлари мантиқий фикрлаш, ахборот таҳлил қилиш ҳамда инглиз тили бўйича бўлиб ўтади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019