Бир неча йиллар олдин Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини Россия бозорида илгари суришда қандайдир “жимжитлик” кузатилган

18:46 28 Февраль 2019 Жамият
366 0

Иллюстратив фото

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонасида Россиянинг етакчи сайёҳлик компаниялари, ижтимоий-сиёсий, илмий-академик ва ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирокида ишчи семинар ташкил этилди.

Учрашувни Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов очиб берди. У бугунги кунда юртимизда туризм тармоғини янада ривожлантириш, хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, инфратузилмаларни такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мулоқот ташкилотчиларидан бири бўлган Россия туроператорлари уюшмаси ижрочи директори Майя Ломидзе Ўзбекистоннинг Москвадаги дипломатик миссиясининг мамлакат сайёҳлик салоҳиятини Россия йўналишида илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатлари сезиларли даражада фаоллашганини эътироф этди. Унинг фикрича, элчихонада ўтказилган тадбир Россия туризм жамоатчилиги билан ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқариш йўлидаги биринчи қадамга айланди.

“Ушбу семинар шарофати билан бизда ўзаро ҳамкорлик бўйича аниқ тасаввур шаклланди. Биз мавжуд муаммоларни белгилаб, уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдик, Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятимизнинг устувор йўналишларини аниқлаб олдик. Хусусан, ўзбек туроператорлари Россия бозорини янада яхшироқ ўрганишлари, у учун энг муҳим ва афзал бўлган нарсаларни тушунишлари, мақсадли аудиторияни аниқлашлари лозим. Бинобарин, Москвада икки давлат туризм жабҳаси вакиллари ўртасида B2B форматида учрашув ўтказишни мақсад қилдик. Бундан ташқари, яқин вақт ичида Ўзбекистонга мамлакатни янада пухта ўрганиш учун махсус экспертлар гуруҳини юборамиз. Сафар якунида мутахассисларимиз Россияда талабгир бўладиган мазмунан қизиқарли ва нархи қулай сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ тавсиялар беришади”, деди Майя Ломидзе.

Ўз навбатида, воқеий туризм миллий уюшмаси президенти Олег Алексеев туризм бизнесидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинадиган бундай учрашувларни ўтказиш вақти келганини қайд этди.

“Тан олиш керак, бир неча йил олдин Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини Россия бозорида илгари суришда қандайдир “жимжитлик” кузатилди. Охирги йилларда ушбу тенденция йўққа чиққанини кўриш қувонарли. Ўзбекистонда маданий-дам олиш, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирларнинг ягона миллий тақвими ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги янгилик биз учун ҳам ёқимли бўлди. Бундан буён республика бўйлаб туристик йўналишларни ишлаб чиқишда ушбу графикка таянамиз”, деди Олег Алексеев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019