Бир марталик шприц Наманганда ҳам ишлаб чиқарилмоқда

11:08 26 Август 2019 Жамият
129 0

Тиббиёт соҳасида эҳтиёж юқори бўлган ушбу маҳсулотни  ишлаб чиқариш  Уйчи туманидаги Жийдака қишлоғида барпо этилган “AX MEDICAL FARM”  масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасида йўлга қўйилди. Бу ерда йилига 100 миллион дона бир марталик  шприц ва 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Қурилиш ишлари 2018 йил март ойида бошланган корхона  ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Чунончи, ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан республикамизда Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Лойиҳага кўра,бу ерда ўрнатилган хорижий технология ёрдамида  йилига 40 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти мавжуд.

– Уйчи туманидаги “Бунёдкор Махсудбек файз” фермер хўжалиги  ташаббуси билан  амалга оширилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион 300 минг АҚШ долларига тенг  бўлиб, шундан 630 минг доллари хитойлик ҳамкор – “JiangXi Jinsheng medical Devices Group Co. LTD” комапниясининг  тўғридан тўғри  инвестициясидир, –дейди қўшма корхона директори Элмурод Мамадалиев. 

Корхона тўла қувватда ишга тушиши билан 100 га яқин маҳаллий ёшларнинг доимий бандлиги таъминланади.

Кеча   “AX MEDICAL FARM”   ҳамкорлик корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудуд инвестициявий салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталди. Унинг таъкидлашига қараганда, кейинги  икки-уч йилда амалга оширилган давлат дастурлари ҳамда хорижий инвестициялар ёрдамида саноат соҳасида  катта сакрашга эришилди.

 Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоятга жорий йилнинг биринчи ярмида  125 миллион АҚШ доллари миқдорида  ёки 2017 йилга нисбатан 15 баробардан кўп инвестиция кириб келишига эришилди. Йил якунида ушбу кўрсаткични 400 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. 
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019