Бир кунда 200 га яқин ҳайдовчига чора кўрилди

11:13 11 Январь 2019 Жамият
577 0

Фото: ЎзА

Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қолаверса, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10 январь куни махсус рейд ўтказди, дея хабар беради ЎзА.

Тадбирда асосий эътибор транспорт воситаларининг техник ҳолатига, шунингдек, ўрнатилган газ баллони ва мосламалари, уларнинг тегишли ҳужжатлари мавжудлигига қаратилиб, амалдаги қоидаларга риоя қилмаган 194 нафар ҳайдовчига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Жумладан, 45 та ҳолатда транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетганлиги ёки газ баллонига тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, 49 та ҳолатда транспорт воситасини техник носоз ҳолда бошқариш, 12 та ҳолатда эса ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган ҳолда транспорт воситасини ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаган ҳолда бошқариш, қолганлари эса бошқа кўринишдаги қоидабузарликларни ташкил этади.

Мисол учун, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи М.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасига тегишли рухсатсиз газ баллони ўрнатгани, Тошкент туманида яшовчи ҳайдовчи Х.Х бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетгани, Бекобод туманида яшовчи ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган туманга қарши чироқлар билан қўшимча равишда ўзбошимчалик билан жиҳозлаб олгани аниқланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019