“Бир китоб олинг, бир китоб қўйинг!”

17:00 02 Март 2018 Маданият
825 0

Наманган  шаҳридаги бир қатор кўча ва хиёбонларда чиройли ва ихчам китоб жавонлари пайдо бўлди. “Халқ кутубхонаси” деб номланган бундай жавонларнинг ҳар бири 70-80 донадан бадиий адабиёт билан тўлдирилди. 

— Шаҳардаги фаол зиёлилар ҳамкорлигида ўрнатилаётган бундай китоб жавонлари бир қарашда ғалати туюлсада, моҳиятини англаб етган инсоннинг баҳри-дили очилади, — дейди  ижтимоий лойиҳа ташаббускори, “Наманган китоб олами” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маъруфжон Мўминов. — “Бир китоб олинг, бир китоб қўйинг!” шиори битилган жавонлардан исталган киши ўзи қизиққан адабиётни мутолаа учун танлаши мумкин.

Ибратли тадбир доирасида дастлаб Олвализор, Бунёдкор, Яккатут ва Обжувоз маҳалла фуқаролар йиғинларида “Халқ кутубхонаси”дан  фойдаланиш йўлга қўйилди. Яқин вақт ичида маърифат тарқатишга йўналтирилган янгилик барча маҳаллаларда жорий этилиб, умумфойдаланишдаги китоб  жавонлари сони  500 тага етказилади.                                                                                     

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,                                                                                       

“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар