Бир хонали квартирани 3 хоналига алмаштириб бериш учун пора сўраган “Асакабанк” ходими қўлга тушди

12:34 13 Ноябрь 2018 Жамият
913 0

“Асакабанк”нинг вилоят филиали кредит бўлими мутахассиси, бевосита кўп қаватли уйлардаги квартираларни бириктириш бўйича Урганч шаҳар ҳудудий комиссия аъзоси бўлган Б. Жуманиязов, комиссия аъзолари бўлган У. Ражапов ва В. Каримовлар билан олдиндан тил бириктириб, ҳокимликдаги танишлари орқали уйга муҳтож фуқаро сифатида МИБ Урганч туман бўлими давлат инспектори Х. Отажоновга арзон кўп қаватли уйдан бириктирилган 1 хонали квартирани 3 хоналисига алмаштириб бермоқчи бўлишган.

Албатта, текинга эмас. Бунинг учун улар 3 миллион сўм сўрашган. Ана шу пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси, прокуратура ва МИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди, дейилади Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълумотида.

Айни пайтда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019