Бир йўла 9та банкнинг валюта биржаси савдоларида иштироки тўхтатиб қўйилди

17:02 20 Март 2019 Иқтисодиёт
577 0

Валюта биржаси (ЎзРВБ) савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлар сабабли бир қатор тижорат банкларининг савдолардаги иштироки вазият аниқлаштириб олингунига қадар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати "Халқ сўзи"га маълум қилди.

Қайд қилинишича, бундай банклар сони 9тани ташкил қилмоқда: Ҳамкорбанк, Туркистон банк, Hi-Tech банк, Универсал банк, Инвест финанс банк, Ипак Йўли Банк, Савдогарбанк, Траст банк, Азия Альянс банк.

Валютани тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун мазкур банкларга нисбатан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида 31 ҳолатда жами 2.5 млрд сўм миқдорида жарима санкциялари қўлланилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари хорижий валюта олди-сотди амалиётларини биржадан ташқари валюта бозорида амалга ошириш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Банк мижозлари тижорат банки чет эл валютасини харид қилиш ва сотишни рад этган ҳолларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат этишлари мумкин. Марказий банк банклар ўз вазифа ва мажбуриятларини, шу жумладан мижозларга етказилган зарарни қоплашини таъминлашни кўзда тутувчи чораларни кўриб боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019