Бир йилга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати манзиллари ўзгармади

19:11 17 Июнь 2020 Спорт
301 0

Маълумки, ушбу нуфузли турнир шу йил 12 июндан 12 июлга қадар кўҳна қитъадаги 12 та шаҳарда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб УЕФА томонидан 17 март куни мазкур мусобақа бир йилга кечиктирилган эди. Энди у ўша-ўша 12 шаҳарда фақат келгуси йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар ташкил этилади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

Беллашувларга Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Баку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенгаген, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Амстердам шаҳарлари мезбонлик қилади.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?