Бир йилда 50 минг нафар хотин-қиз зўравонлик қурбони бўлди

12:53 27 Ноябрь 2018 Дунё
523 0

Иллюстратив фото

Ўтган йили дунё бўйича 87 мингга яқин хотин-қиз ўлдирилган. Улардан 50 минг нафари уйдаги зўравонлик қурбони бўлган.

Бу ҳақда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси маълум қилди.

Бошқарма ижрочи директори Юрий Федотовнинг айтишича, қотиллик қурбонларининг аксарият қисми эркаклар бўлса, аёллар гендер нотенглиги, таҳқирлаш ва салбий стереотиплардан энг кўп азият чекмоқда.

Маълумотларга кўра, дунёда уй зўравонлиги сони ошган. Хусусан, 2017 йилда яқинлари ёки қариндошлари зўравонлиги оқибатида ҳаётдан кўз юмган аёллар сони 58 фоизни ташкил этди. Бу 2012 йилга нисбатан 11 фоиз кўпдир.

Бу борадаги энг хавфли ҳудуд Африка ҳисобланади. Бу ерда ҳар 100 минг хотин-қизга қотиллик коэффициенти 3,1 нафарни ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткичлар Жанубий ва Шимолий Америкада 1,6, Океания 1,3, Осиё 0,9, Европа 0,7 нафарга тенгдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019