Бир гуруҳ спорт фидойилари кўкрак нишонлари билан тақдирланди

20:12 30 Сентябр 2020 Спорт
253 0

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Унда мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган мураббийлар тантанали равишда тақдирланди.

Тадбирда «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлган жами 131 нафар мураббийдан 30 нафарини Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами билан самимий табриклаб, барчаларига ўз миннатдорлигини билдирди ҳамда кўкрак нишонларни топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?