“Библиобус”лар қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатади

23:14 01 Март 2019 Жамият
537 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Наманган шаҳрида жойлашган Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази 100 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги лойиҳа ишлаб чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Агентликнинг маълум қилишича, келгусида лойиҳа доирасида бошқа ишлар ҳам амалга оширилади. Жумладан:

— кутубхона ёнида шинам китоб савдо маркази ташкил этилади;

— вилоятнинг чекка маҳалла ва овуллари аҳолиси, айниқса, ёшлар мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида Агентлик томонидан махсус жиҳозланган “Библиобус” йўлга қўйилади.

“Библиобус”лар ҳам кутубхона, ҳам китоб дўкони сифатида сайёр хизмат кўрсатади. Унинг ёрдамида ўқувчилар кутубхонага эмас, кутубхона ўқувчилар олдига боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019