Безосдан Цукерберггача. Дунёнинг энг бой инсонлари қандай овқатланади?

16:00 24 Июнь 2019 Жамият
309 0

Business Insider компанияси Forbes маълумотларидан фойдаланиб, дунёнинг энг бой одамлари қандай овқатланишни маъқул кўришларини маълум қилди.

Ричард Брэнсон (4,1 млрд. $)

Virgin Group компанияси асосчиси кунига қарийб 20 чашка чой ичади. У ўз ҳаётини инглизча нонуштасиз тасаввур қила олмас экан.

Брэнсон ўз шахсий оролида яшайди. Миллиардер ҳар куни жисмоний машқларни канда қилмайди, кайфиятини кўтариб олиш учун тушликни оиласи билан қилади. Кечки овқатни эса компанияда тановул қилади. Унинг фикрича, бу янги ғоялар туғилишига ёрдам берар экан.

Жефф Безос (131 млрд. $)

Amazon асосчиси ўз кунини соат 10дан эрта бошламас экан. Шу пайтда шошмасдан, ёғсиз рациондан иборат нонушта қилиб олади. У ўзини “соғлом овқатланиш” тарафдори деб билади.

Билл Гейтс (96,5 млрд $)

Microsoft асосчиси эса, аксинча, “соғлом овқат” ишқибози эмас. У узоқ йиллар давомида ҳар куни уч-тўрт банка парҳезбоп “Кола” ичиб келади. Гейтс чизбургерларни ёқтириши билан ҳам машҳур. У ҳатто фаст-фудлар қаршисида ишбилармонлар билан учрашувларни ўтказишни хуш кўради.

Стив Жобс

Apple асосчиси ҳафталаб сабзи ва олма еб юрган экан. Ҳатто фақат мева-сабзавот, ёнғоқлар, мағизлардан иборат озиқ-овқатларни истеъмол қилишни ёқтирган. Ўзида очликни ҳис қилиш учун кунлаб таом тановул қилмаган пайтлар ҳам бўлган.

Илон Маск (22,3 млрд. $)

Tesla ва SpaceX бош директори нонушта қилишни ёқтирмайди, лекин эрталабдан бир дона Mars ширинлигини канда қилмайди. Тушликка ҳам катта эътибор бермайди. Нима келтирилган бўлса, шуни беш дақиқада тановул қилиб олишга интилади. Лекин кечки овқатга алоҳида аҳамият қаратади. Чунки бундай пайтда тез-тез бизнес музокаралар ўтказади. Бунинг учун француз ошхонасини маъқул кўради.

Марк Цукерберг (62,3 млрд. $)

Facebook ҳаммуассиси таомларга ҳам худди либослари каби бепарволик билан қарайди. У қўлига қандай таом тушса, шу билан нонушта қилади. “Мен майда-чуйда қарорларга ортиқча вақт сарфлашни истамайман”, - дея изоҳ беради ижтимоий тармоқ раҳбари овқатга нисбатан эътиборсизлигига.

Лекин бу у ўзига хос таомларни еб кўрмаган деган маънони билдирмайди. 2011 йил Facebook бош директори фақат ўзи ўлдирган ҳайвонларнинг гўштини тановул қилиш бўйича тажриба ўтказган. Ҳатто бир сафар уникига меҳмонга келган Twitter асосчиси Жек Дорсига яқинда ўлдирилган эчки гўштини таклиф этган. Дорси гўшт совуқ бўлгани учун фақат газак билан чекланганини кейинчалик эслаб ўтади.

Жек Дорси (5,1 млрд. $)

Twitter асосчиси душанбадан жумагача кунига фақат бир маротаба кечки пайт овқатланишини қайд этган. Дам олиш кунлари эса умуман таом емас экан. Бундай усул Кремний водийсида анча машҳур ва номи “узуқ-узуқ парҳез”дир. Дорсининг сўзларига кўра, бундай турдаги парҳезнинг дастлабки кунларида у галлюцинацияни бошдан кечирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019