Бешта ташаббус ҳақида шеър ўқиган қизга Президент совғаси топширилди

16:16 18 Июнь 2019 Жамият
3648 0

Бешта ташаббус ҳақида шеър ўқиган ўқувчига Президент совғаси — Сobalt автомобили топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги «Бўстон» маҳалласига ташриф буюриб, туманда бешта ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Президент ташрифи чоғида ҳудуддаги 27-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг 5 ташаббус, деб номланган шеърини ўқиб берганди.

«Давлатимиз раҳбари қизига яхши таълим-тарбия, ижодий муҳит ва шароит яратиб бергани учун Фазилатнинг отасига автомобиль совға қилди. Ўзига эса уйида «Фазилат» номли кутубхона очиб беришини айтганди. Ваъда қилинган Cobalt 18 июнь куни Фазилатнинг ота-онасига топширилди.

Президент совғасини Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов топширган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019