Бешариқ туманида кучли сел кузатилдими?

2019 йил 2 июн куни кеч соат 22дан 01-10 гача Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Конибодом тумани ва у билан чегарадош Бешариқ тумани Ворух-Дашт қишлоғининг юқори қисмида кучли ёмғир бошланди.
Кучли ёмғир ёғиши оқибатида адирликлардан оқиб тушган жала ёмғир сувлари Бешариқ тумани Янги Рапқон ва Ворух-Дашт маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли томорқа ва қўшимча биноларига қисман талафот етказган.
Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 2 та хўжалик турар жой биноси шикастланган ва шу хўжаликларда истиқомат қилувчи оилалар хавфсиз жойларга зудлик билан кўчириб ўтилган.
Бугун кечаси соат 2:00 да табиий офат жойига вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов, вилоят Миллий гвардия бошлиғи Х.Шералиев ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи И.Қўчқоровлар етиб келишиб вазиятни жиддий ўрганишган.
Мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан штаб ташкил этилди ва зарур чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли ўртасида жароҳатланган ва шикастланганлар йўқ.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Иқтисодиёт университети беш кунлик таълим тизимига ўтди
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: