Беш ёшдан кичик болалар коронавирусни бошқаларга қараганда 10-100 баравар кўпроқ тарқатиши мумкин

13:01 02 Август 2020 Дунё
156 0

JAMA педиатрия томонидан олиб борилган тадқиқотда айтилишича, беш ёшдан кичик бўлган болаларнинг бурнида катта ёшли болалар ва катталарга нисбатан 10 баравардан 100 бараваргача кўпроқ коронавируснинг генетик материали мавжуд бўлади. Бу эса ёш болалар одамлар орасида коронавирус тарқалишида муҳим иштирокчи эканлигини англатади.

Тадқиқотчилар 23 мартдан 27 апрелгача бўлган давр оралиғида АҚШнинг Чикаго шаҳрида 145 кишининг бурнидан намуналар олишган. Бу беморларда коронавирус бир ҳафта олдин бошланган ва уларда касаллик енгил ҳамда ўрта даражадаги кечаётган бўлган.

Ann vs Robert H.Lurie номли болалар касалхонаси шифокори Тайлор Ҳелд-Сергент бошчилигидаги олимлар жамоаси томонидан олиб борилган мазкур тадқиқотда беморлар уч гуруҳга ажратилиб, уларнинг 46 нафари беш ёшдан кичик, 51 нафари беш ёшдан ўн етти ёшлар оралиғида ва қолган 48 нафари ўн саккиз ёшдан олтмиш беш ёшгача бўлганлардир.

Ўрганишлардан шу нарса маълум бўлдики, беш ёшдан кичик бўлган болаларнинг юқори нафас олиш йўлида бошқа ёшдаги беморларга нисбатан 10 баравардан 100 бараваргача кўпроқ миқдорда CОVID-19 асоратлари аниқланган.

“Шунинг учун болалар аҳоли орасида CОVID-19 тарқатувчи асосий шахслар бўлиши мумкин. Ёш болаларнинг одатлари, мактаб ҳамда боғчаларда бир-бирига яқин контактда бўлишлари бу ёш тоифаси орасида CОVID-19 тарқалиши борасидаги хавфни оширади” деб ёзган тадқиқот муаллифлари.

Ушбу янги топилмалар экспертлар томонидан ҳозирда илгари сурилаётган вирусга чалинган ёш болаларнинг ундан жиддий азият чекмасликлари ва уни бошқаларга тарқатишлари эҳтимоли жуда кам эканлиги ҳақидаги фикрларга мутлақо зиддир.

Лекин, бу борада ҳали етарли даражада кўп ўрганишлар олиб борилганича йўқ.

Яқинда Жанубий Кореяда ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, 9 ёшдан кичик болалар вирусни катталарга қараганда камроқ ташиган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?