Бензин ташувчи автомобиль портлаб кетди. Қурбонлар кўп

12:08 11 Сентябр 2018 Дунё
453 0
Фото: Reuters.com

Нигериянинг Насарава штатида бензин ташувчи автомашина портлаб кетиши оқибатида 35 киши ҳаётдан кўз юмди, 100дан ортиғи жароҳатланди, деб хабар берди Reuters. 

Қутқарув хизмати вакили Усмон Аҳмаднинг сўзларига кўра, фожиа ёқилғи қуйиш шохобчасида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўпчилик қурбонлар портлаш жойини томоша қилишга келганлар бўлган.

Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб боряпти. Ҳодиса сабаблари ва жабр кўрганларнинг аниқ сони аниқланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар