Бельгияликлар Ўзбекистонда шакар заводи қуради

13:03 22 Январь 2019 Иқтисодиёт
492 0

Иллюстратив фото

Бельгиянинг машҳур DSEC компанияси Ўзбекистонда шакар заводини қуриб бериши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчиси Д.Ҳакимов Брюсселда DSEC раҳбарияти билан учрашуви чоғида тўхталиб ўтилди.

“Дунё” агентлиги хабарига кўра, мулоқотда Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 110 млн. евролик лойиҳани амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилган. Шундан 25 млн. евросини Ўзбекистон тарафи ажратса, қолганини потенциал инвесторлар йўналтиради. Ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши Ўзбекистонда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва иш ўринлари яратиш имконини беради.

Умуман олганда, айни пайтда юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётган корхоналар сони 10 мингдан ортади. Жорий йилда ушбу тармоқда 55,4 млн. евролик сармояни ўзлаштириш режалаштирилган.

Маълумот учун, DSEC шакар, истеъмол ёғи, биоёқилғи ва биохимикатлар ишлаб чиқариш заводларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича Европадаги етакчи компаниялардан бири саналади. Унга 1989 йилда асос солинган бўлиб, йиллик обороти 200 млн. еврони ташкил этади. Ушбу компания шу пайтгача дунёнинг 30дан ортиқ давлатида 50 та лойиҳани муваффақиятли амалга оширган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019