Бельгия маликаси ва тахт вориси ҳарбий академияга ўқишга кирди

15:55 26 Май 2020 Дунё
366 0

Бельгия қироли Филиппнинг тўнғич фарзанди ҳамда вориси малика Елизавета отаси таҳсил олган мамлакатдаги энг яхши олий ўқув  юртларидан бири - Қироллик Ҳарбий Академиясига ўқишга кирди. 

«People» нашри томонидан таъкидланишича, кириш осон бўлмаган ушбу университетга ҳар йили атиги 150 киши синчковлик билан танлаб олинади.

Маълум қилинишича, 18 ёшли малика эркак номзодларни ҳам ортда қолдириб француз, голланд тиллари ҳамда математикадан имтиҳонларни аълога топширган. Шунингдек, яхши жисмоний тайёргарликни намойиш этиб, психологик синовлардан ҳам муваффақиятли ўтган.

Маълумот ўрнида, Елизавета ҳарбий академияга ўқишга киришдан олдин Уэлльсдаги «Atlantic College»да таҳсил олган. У теннис ўйнайди, пианино чалади, сув спорти, алпинизм ҳамда хайрия ишлари билан шуғулланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?