Билдирсойда 3 киши қор кўчкиси остида ҳалок бўлди

11:14 25 Декабрь 2018 Жамият
2079 0

24 декабрь куни, соат 16:00ларда Бўстонлиқ тумани “Билдирсой” МФЙ ҳудудида содир бўлган мудҳиш воқеа уч кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, маҳалла ҳудудида жойлашган “Билдирсой” спорт мажмуасининг “Дор йўлаги” (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро (М.М. 1994 й.т., М.М. 1999 й.т.,М.С. 1999 й.т.) сноуборд спорт тури билан шуғулланиш жараёнида, тақиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган. Оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этган.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари соат 19:05да қор уюмлари остидан олиб чиқилган.

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни яна бир карра эслатди.

Қор кўчкисида қандай ҳаракат қилиш керак?

Қор кўчкиси – бу катта ҳажмдаги қорнинг 20 – 30 м/с тезлигида кўчишига ёки ҳаракатланишига аталади.

Кўчки тушишининг кўп зарар етказадиган жиҳати бу кўчкидан олдинги тўлқин ҳисобланади. Ўзбекистонда қор кўчкиси хавфи юқори мавжуд бўлган ҳудудлар бу тоғли ҳудудлардир.

Қор кўчкисининг пайдо бўлиш сабаблари: узоқ вақт қор ёғиши, кучли қор эриши, зилзила, портлаш ва тоғ ёнбағирларининг титраши шулар жумласидандир.

Ўзбекистоннинг иқлими кескин ўзгарувчан бўлиб, узоқ қор ёғиши ва кейинги кунда иссиқ ҳароратнинг кузатилиши қор эришига олиб келади.

Қор кўчкиси остида қолганда қандай ҳаракатни бажариш лозим?

Бурун ва оғзингизни шарф ёхуд бўйинбоғ билан ёпинг; кўчки бўйлаб ҳаракатланинг, қўлингизни сузиш ҳолати каби ҳаракатланиб кўчкининг сиртида ушлаб туришга ва тезлик паст бўлган томонга ҳаракат қилинг. Кўчиш тўхтаганда, юз ва кўкрак яқинида бўш жой яратишга интилинг, у нафас олишга ёрдам беради. Имконингиз бўлса, юқорига қараб ҳаракат қилинг.

Кўчки вақтида бақирманг – сабаби қор барча товушни ўз ичига ютиб юборади, бу каби самарасиз ҳаракатлар кислород ва иссиқликдан маҳрум қилади. Оқибатда, ҳолдан тоясиз. Энг асосийси хушингизни йўқотмасликка ва ухлаб қолмасликка ҳаракат қилинг. Сизни қутқаришларига ва қидирув ишлари олиб борилаётганига ишонинг (бу каби вазиятларда қор кўчкиси остидан беш ҳатто ўн уч кун муддатгача инсонлар қутқариб қолинган).

Турли хил бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ҳудудларда айниқса, тақиқланган жойларда ҳаракатланмасликни тавсия этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019