Беларусь элчиси билан учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Минскка ташрифи масаласи кўриб чиқилди

18:10 30 Январь 2019 Сиёсат
558 0

30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Беларус Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Леонид Маринич билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида ўтган йилдаги икки томонлама муносабатларнинг якунлари ҳамда 2019 йилда уларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Беларус Президенти Александр Лукашенконинг 2018-йил 12-14-сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ва унинг Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитган ҳолда уни янги даражага олиб чиқди.

Ташриф доирасида қиймати 259,2 млн. АҚШ долларига тенг 94 та икки томонлама савдо шартномаси ва 54 млн. доллардан ортиқ суммадаги 19 та инвестицион ҳужжатлар имзоланди. Ўтган йил давомида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 130%га ўсган ҳолда 419,9 млн долларни ташкил қилди.

Шу нуқтаи назардан томонларнинг олий даражада эришилган келишувларни ва ташриф доирасида имзоланган битимларни сўзсиз бажариш борасидаги таклифлари кўриб чиқилди.

Учрашувда мамлакатимиз раҳбарининг жавоб ташрифи тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, Ишбилармонлик ва минтақалараро ҳамкорлик қўшма форуми, туристик форумни ўтказиш жадваллари ва кун тартиблари кўриб чиқилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019