Беларуcь таълим вазири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ташриф буюрди

17:21 14 Сентябр 2018 Жамият
336 0
Фото: ТДПУ матбуот хизмати

Шу кунларда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан юртимизда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида бугун, 14 сентябрь куни Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этаётган ўзбек-белорус қўшма факультетининг очилишига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Қўшма факультет учун яратилган шароитлар билан танишган Игорь Карпенко ўзбек-беларусь қўшма факультети талабалари учун 150 номдаги ўқув адабиётларини етказиб бериш режалаштирилаётгани тўғрисида маълум қилди. Шунингдек, қўшма факультет талабалари учун икки давлат профессор-ўқитувчилари ҳаммуаллифлигида янги ўқув адабиётларини яратиш масаласи муҳокама ҳам қилинди.

Игорь Карпенко университетдаги таълим учун яратилган шароитлар билан танишиш асносида университетнинг биология, кимё лабораториялари, кенг имкониятларга эга ахборот ресурс марказини кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Ўзбек-беларусь илмий маркази ҳамда қўшма факультет ташкил этилиши муносабати билан 18 сентябрь куни Белорусь давлат педагогика университети вакилларининг юртимизга ташрифи кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар