Бектемирдаги корхоналардан бирида ёнғин чиқди

16:14 25 Октябр 2018 Жамият
963 0

Бектемир тумани Х. Бойқаро кўчасида жойлашган “Сувмаш” АЖ ҳудудидаги “Izopanel” МЧЖ сендвич-панеллар ишлаб чиқарадиган корхонада содир бўлган ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ёнғин ҳақидаги хабар, идорага бугун, 25 октябр куни соат 9.30да келиб тушган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ шахсий таркиби томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9.56 да бартараф қилинган.

Ёнғин оқибатида корхона жиҳозлари ва сақланадиган хомашёларга қисман зарар етган. Ушбу ҳодисага сварка (пайвандлаш) жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлган, деб тахмин қилинди.

Воқеа натижасида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

“Ҳурматли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари! Сиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда барча эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз“, дейилади ИИББ баёнотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019