Бектемир туманидаги газ қуйиш шахобчасида “ЗИЛ” ёниб кетди

12:00 26 Август 2019 Жамият
69 0

2019 йил 25 август куни соат 19:11да, Бектемир тумани, Оҳангарон шох кўчасида жойлашган, “Гулсара Люкс” МЧЖга қарашли АГТКСда “ЗИЛ” русумли юк автомашинасини мотор ва кабина қисмлари ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:24да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. 

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019