Беклар қишлоғида 169 та янги уй-жой қурилиб фойдаланишга топширилди

16:06 19 Ноябрь 2018 Жамият
631 0

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

“Халқ сўзи Online”. Истам Иброҳимов/Бухоро. Бухоронинг қадимий гўшаларидан саналган Беклар қишлоғи (Когон тумани)да намунавий лойиҳалар асосида 169 та янги уй-жой қурилиб фойдаланишга топширилди. Шуларнинг 34 таси кам таъминланган, уй-жойга муҳтож аёллар учун ажратилди.

“Икки сотихли, уч хонали турар-жойга эга бўлдим. Қарамоғимда икки нафар фарзандим бор. Бири туғма ногирон. Шу пайтга қадар ота-онам, укам ва унинг оиласи билан бир ҳовлида яшаб келаётгандик. Ноқулайликлар бор эди. Президентимизга мингдан минг раҳмат. Кўп йиллик орзуим ушалди”, - дейди янги уй соҳибаларидан бири Сурайё Ғаниева.

Сурайё Ғаниеванинг айтишича, уй-жой баҳосининг бошланғич бадали, яъни 42 миллион сўмнинг давлатимиз раҳбари томонидан тўлаб берилган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Янги турар-жойларни топширишга бағишланган тантанали маросимда хонадон эгаларига уй калитлари билан бирга қимматбаҳо совғалар ҳам улашилди.

Худди шундай маросим Вобкент туманидаги Ўба кулолон маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда юздан зиёд оила янги уйли бўлди.

Замонавий турар-жойларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросимларда вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019