Beeline-Ўзбекистон салкам 27 млрд жарима тўлади

18:39 21 Май 2018 Иқтисодиёт
546 0

Beeline Uzbekistan (Unitel компанияси) Алоқа, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан берилган даъвога кўра, 26,9 миллиард сўм (3,3 миллион АҚШ доллари) жарима тўлади, деб ёзмоқда Sputnik-Ўзбекистон.

Мазкур санкциялар уяли алоқа оператори бўлишига қарамасдан, нормативда кўрсатиб ўтилган радиоалоқаларни таъминламаганлиги учун қўлланилган. Давлат инспекцияси операторни «номаълум радио узатгичлари» сабаб жазолашга қарор қилингани қайд этилган.

Unitel позициясини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тушунтиришлар билан расмий мактуб юборган БМТ қошидаги Халқаро электроалоқа иттифоқи (XЭИ) ҳам буни қўллаб-қувватлаганди.

Хусусан, таъкидланишича, «оддий база станцияси» норматив кўрсатилаётган уяли алоқа хизмати сифатини аниқлаш учун ишлатилмайди ва Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган уяли алоқа хизматлари сифати бўйича ХЭИ тавсияларига киритилмаган.

«Мобил хизматларнинг сифатини аниқлаш учун ушбу мезон ўрнига уяли алоқа тармоғининг қамрови ва мавжудлиги, овозли алоқа сифати, интерактивликнинг йўқолиши каби кўрсаткичлар қўлланилади», — дейилади ХЭИнинг радиокоммуникациялар бюроси директори Франсуа Рансининг мактубида.

Маълумотларга кўра, Unitel компанияси жаримани тўласа-да, Олий суд ёки халқаро арбитражга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу ишда Халқаро электро алоқа иттифоқининг позицияси учунгина эмас, балки Ўзбекистоннинг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб бизнинг компания виждонан ва ўз вақтида суд қарорини бажарди. Шубҳасиз, биз Beeline ва Ucell каби хорижий инвесторлар давлат операторлари бу каби ҳолатда тортиладиган жаримадан 40 баробар кўпроқ миқдордаги санкцияга учраганимиздан хафа бўлдик», — дейди Unitel бош директори Дмитрий Шуков.

Унинг фикрига кўра, уяли алоқа компанияларининг умумий қабул қилинган нормативлардан мутлақо бошқа турларга — радиоалоқа, телевидение ва радиоэшиттиришларда қўлланилиши умумун шод этмайди.

Unitel компаниясига 1996 йилда асос солинган. 2006 йилнинг 12 сентябридан буён Unitel компанияси Beeline савдо маркаси остида ўз хизматларини тақдим этиб келади. Айни вақтда Beeline Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори ҳисобланади. 2017 йил ҳисоб-китобларига кўра, компания абонентлари 10 миллионлик маррага яқинлашиб қолган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар