Батальон тактик ўқув машғулотларида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилди

15:42 26 Август 2019 Жамият
100 0

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Тошкент ва Фарғона шаҳарларида жойлашган ҳарбий қисмларида ҳамкорликдаги вазирлик ва идоралар бўлинмалари иштирокида “Қўриқланаётган объектнинг хавфсиз фаолиятини таъминлаш” мавзусида батальон тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда ушбу қўшинлар матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотлар давомида жалб этилган батальонларни юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, навбатчи кучлар томонидан шахсий таркибни тезкорлик билан хабардор қилиш ва йиғиш, тоифаланган объектлар ва ҳарбий қисмларнинг доимий жойлашув жойлари қўриқловини кучайтириш тадбирлари ўз вақтида, белгиланган тартибда амалга оширилди.

Мазкур ўқув машқларининг амалий қисмида, қўриқланаётган объектлар ҳудудига бегона шахсларнинг ноқонуний тарзда киришига йўл қўймасликка, объектлар ҳудудига қўлбола портлаш воситаларини олиб кирилишининг олдини олишга, қуролланган ҳужумни қайтаришга, тоифаланган объектлар ҳудудига кириб олган тартиббузарларни излаш, қуршаб олиш ва зарарсизлантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ФВВ ва ДХХнинг ҳамкорликдаги бўлинмалари билан биргаликда, алоҳида белгиланган ўқув жойларида, ёнғин ўчоқларини бартараф қилиш, қўриқланаётган объектлар атрофида тезкор-профилактик ва разведка-қидирув тадбирларини ўтказиш, блокпостлар ишини ташкил қилиш, аниқланган қўлбола портлаш мосламаларини зарарсизлантириш ҳамда тартиббузарларни қўлга олиш тадбирлари ҳам амалга оширилди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019