«Барселона»нинг собиқ мураббийида даволаб бўлмайдиган касаллик аниқланди

23:41 18 Июнь 2020 Спорт
287 0

Фото: championat.com

Испаниянинг «Барселона» клубининг собиқ бош мураббийи Луис Энрикенинг ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэ амётрофик латерал склероз ёки Лоу Гергиг касаллиги ташхиси қўйилган.

Бу ҳақда жамоанинг расмий веб-сайти хабар тарқатди. Афсуски, бу касалликнинг давоси йўқ ва охир оқибат тўлиқ фалажга олиб келади.

Унсуэ 2003 йилдан 2010 йилгача Барселонада дарвозабонлар мураббийи сифатида, шунингдек 2014 йилдан 2017 йилгача Каталония клубининг мураббийлар штабида ишлаган. У фаолияти давомида бош мураббийлар Франк Райкаард, Хосеп Гвардиола ва Луис Энрикега ёрдам берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?