«Барселона» яна бир бразилиялик футболчини сотиб олди

09:34 25 Июль 2018 Спорт
354 0
Фото: «Барселона» расмий сайти

Испаниянинг «Барселона» футбол клуби Франциянинг «Бордо» клуби ярим ҳимоячиси Малкомни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди.

Унг кўра, каталонияликлар бразилиялик учун «Бордо»га 41 миллион евро тўлашга рози бўлди. Яна бир миллион евро эса футболчининг иштирокига қараб, кейинчалик бонус кўринишад берилиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Римнинг «Рома» жамоаси 21 ёшли футболчи билан келишувга эришганини кеча эълон қилиб улгурганди. Бироқ «Барселона»нинг футболчига бўлган қизиқиши мазкур трансфернинг барбод бўлишини таъминлади.

Малком ўтган мавсум «Бордо» сафида 38 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди. Шу билан бирга Лига 1 да мавсумнинг энг чиройли голига муаллифлик қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар