Банкротлик ҳолатига келиб қолган корхона прокуратура ёрдамида фаолиятини қайта йўлга қўйди

10:37 11 Февраль 2020 Иқтисодиёт
800 0

Термиз шаҳридаги “Маърифат” маҳалласида жойлашган “Гулбаҳор нурли келажак” МЧЖ раҳбари Дилафруз Каримова 2011 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, 10 нафардан ортиқ жисмоний имконияти чекланган шахсларни (ногиронларни) иш билан таъминлаб келмоқда.

Бироқ, тадбиркор ва ногиронларнинг ишлаши учун алоҳида бинога эҳтиёж туғилади. Чунки, ногиронларнинг ишлаши учун алоҳида шароитлар талаб этилади. Бундай шароитнинг йўқлиги эса тикув цехи фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлган.

Дастлаб, тадбиркор алоҳида биноси йўқлиги учун 6 марта бошқа жойга кўчиб, сарсон бўлган. Оқибатда унинг 71 млн сўмлик технологиялари яроқсиз ҳолга келган. Ҳар гал янги кўчган биноларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 50 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган ва банкротлик ҳолатига келиб қолган.

Ўзининг ҳам савобли, ҳам ижтимоий фойдали ишларини давом эттириш мақсадида, 2019 йилнинг 10 декабрь куни тадбиркор ижтимоий тармоқлар орқали ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат вилоят прокурори томонидан зудлик билан ўрганилиб, Термиз шаҳридаги “Маърифат” маҳалласида жойлашган бино тадбиркорнинг балансига ўтказиб берилишига ҳамда бинонинг атрофи тўлиқ ободонлаштирилиши ва таъмирланишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда тикув цехининг фаолияти қайта йўлга қўйилган ва қўшимча равишда яна 20 нафар ногирон учун иш ўринлари яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?