Банкларнинг масофавий хизматларидан мижозлар мамнунми?

11:49 27 Август 2018 Иқтисодиёт
327 0

Бугун ахборот-коммуникация технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади ҳисоб. Бу эса ҳозирги тезкор замонда вақт ва маблағни тежаш борасида масофавий хизматлар кўламини кенгайтириш имконини бермоқда. Шундай экан, аҳоли учун қулай бўлган бундай хизматлар банк-молия тизимида қандай йўлга қўйилган? Улардан мижозлар мамнунми?

Айни пайтда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ўтказилаётган анжуманда ушбу масала муҳокама қилинаяпти, деб хабар бермоқда мухбиримиз Саид Раҳмонов.

Банк Ахборотлаштириш департаменти директори ўринбосари Улуғбек Исломовнинг айтишича, бугунги кунга қадар "Интернет банкинг", "Мобиль банкинг", "СМС банкинг" хизматлари жорий этилган. Улар, айтиш мумкинки, мижозларга маъқул бўлмоқда. Буни мижозлар сони ойига ўртача 30-40 фоиз ўсаётгани ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Мутахассисларнинг айтишича, масофавий хизматлар тури молия бозоридаги янги йўналиш ҳисобланади. Шу боис уни жорий қилиш катта маблағ талаб этади. Эътиборлиси, ҳозирнинг ўзида харажатларнинг 60-70 фоизи қопланаяпти.

Банк томонидан яқинда жисмоний шахслар уч яна бир янги - "Депозит банкинг" хизмати амалиётга татбиқ қилинди. Бу омонотчиларнинг банкка келмасдан туриб амалиётларни бажаришларида айни муддао бўлаётир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар