“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

09:23 06 Ноябрь 2019 Ҳужжатлар
1012 0

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 216–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2019 йил 5 ноябрь

№ ЎРҚ—580

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?