Банк-молия академияси магистратурасига қабул эълон қилинди

20:17 18 Июль 2018 Ҳужжатлар
1057 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Қарорга мувофиқ жорий ўқув йили учун 10 та мутахассисликка жами 200 та тингловчи қабул қилинади.

Қабул квоталарининг 65 таси давлат гранти асосида, 135 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгилаб берилди.

Энг кўп тингловчи “Тижорат банкларини бошқариш” мутахассислигига (45 та) қабул қилинса, “Суғурта компанияларини бошқариш” мутахассислигига фақат тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар