Банк маблағларини ўзлаштирганлар устидан жиноят иши қўзғатилди

11:51 30 Январь 2019 Жамият
360 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, фермер хўжалик раҳбари банк томонидан чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмасдан, 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019